?Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Уқба ибн Омир Жуҳаний разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръонни баланд товушда ўқиган одам, ошкора садақа қилган одамга ўхшайди. Қуръонни паст товушда ўқиган одам, садақани пинҳона қилган одамга ўхшайди».
Sahih/Authentic. - Abu Dawood

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни баланд ўқиган одам садақани ошкора берган одамга, Қуръонни паст товушда ўқиган одам эса, садақани пинҳон берган одамга ўхшашини баён қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Садақани пинҳон қилган афзал бўлганидек, Қуръонни ҳам паст товушда тиловат қилиш афзалдир. Чунки паст товушдаги тиловатда ихлос, риёкорлик ва манмансирашдан узоқлик бордир. Агар таълим каби бирон бир эҳтиёж сезилса, Қуръонни баланд ўқишнинг ҳеч қандай зиёни йўқдир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди