?Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинди: «Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».
Sahih/Authentic. - Ibn Maajah

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олимлар олдида фахрланиш ва гердайиб: «Мен ҳам сизлардек олимман!», - дейиш ёки калтафаҳм ва пасткаш одамлар билан тортишиш ёки йиғинларнинг тўрида ўтириб, бошқалардан олдинга ўтказилиш учун билим олишдан огоҳлантирдилар. Ким шундай қилса, билим олишдаги риёкорлиги ва Аллоҳ таолога ихлоссизлиги туфайли жаҳаннамга киришгагина лойиқ бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Гердайиш ёки тортишиш ёки тўрдан жой олиш ва бошқа дунёвий мақсадлар учун шаръий билим олган кишиларнинг борадиган жойлари жаҳаннам эканидан огоҳлантириш.
  2. Билим олишда ва беришда ихлоснинг аҳамияти
  3. Ният - амалларнинг асосидир. Мукофот ёки жазо шунга қараб белгиланади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди