Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради".
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқнинг аҳволидан хабар бериб, уни, икки қўров орасида боши қотган ва унисига ёки бунисига боришни билмайдиган қўйга ўхшатмоқдалар: У қўй гоҳида бу поданинг олдига борса, гоҳида у поданинг олдига боради. Мунофиқларнинг иймон ва куфр ўртасида бошлари қотган. Улар юзаки ёки чиндан мусулмонлар билан ҳам, кофирлар билан ҳам бирга эмаслар. Фақатгина юзаки ўлароқ мўъминлар билан бирга бўлсалар-да, ичлари шубҳа ва иккиланишлар билан тўладир. Шунинг учун ҳам гоҳида мўъминларга, гоҳида эса кофирларга мойиллик қиладилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Маъноларни тушуниш осон бўлиши учун мисоллар келтириш - пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг услубларидан бири бўлгандир.
  2. Мунофиқлар ҳолати иккиланиш, шубҳаланиш ва истиқрорсизликдан иборат эканлигининг баёни.
  3. Мунофиқларнинг аҳволидан огоҳлантириш ва иймон бобида садоқатли ва жиддий бўлишга тарғиб қилиш.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди