Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом дини келишидан аввал Қурайш қабиласининг сардорларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Жудъон ҳақида хабар бердилар. Абдуллоҳ ибн Жудъон қариндошлари билан борди-келди қиларди, уларга эҳсон қиларди, йўқсилларнинг қоринларини тўйдирарди ва бундан бошқа Ислом дини тарғиб қилган ишларни бажарар эди. Аммо бу амаллари Аллоҳга куфр келтиргани ва бирор марта ҳам: "Раббим, Қиёмат кунида менинг хатоларимни кечир!", - демаганлиги учун Қиёматта унга фойда бермаслигини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Иймон фазилати ҳамда амаллар қабул бўлиши учун иймон шартлигининг баёни.
  2. Куфрнинг ёмонлиги ва унинг солиҳ-эзгу амалларни ҳабата қилишининг баёни.
  3. Кофирларнинг Аллоҳга ва Охират кунига иймонлари бўлмагани боис, Қиёмат кунида
  4. қилган аммалари фойда бермайди.
  5. Одамзотнинг кофирлик давридаги эзгу ишлари мусулмон бўлганидан кейин ўзига ёзилиб, унга кўра мукофот олади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди