?Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Асмо бинти Абу Бакр ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман. Менга: «Сен уларнинг ўзингдан кейин нима қилганларини биласанми, улар йўлдан озиб, ортларига қайтишда давом этаверганлар?!» - дейилади».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни ҳовузлари олдида, ҳовуз томон келаётган умматларини кузатиб туришларини баён қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашиб қолган бир гуруҳ одамлар тўхтатилганида: "Раббим, улар мендан, улар менинг умматимдан!", - дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиз улардан ажралгандан кейин уларнинг қандай ишларга қўл урганларини билмайсиз. Аллоҳга қасамки, улар ортларига қайтиб, динларидан муртад бўлгач, на сизга ва на умматингизга алоқалари қолмаган», - дейилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига бўлган меҳрлари ва ҳарисликлари.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юрган йўлларига хилоф қилишнинг хатари.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлашга бўлган тарғиб.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди