Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ, косалари самонинг юлдузлари каби кўпдир. Ундан ичган одам ҳеч қачон чанқамайди", - дедилар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат кунида ҳовузлари бўлиши ҳақида ва унинг узунлиги ҳам, кенглиги ҳам бир ойлик йўл масофасида эканлиги ҳақида хабар бердилар. Унинг суви сутдан кўра оппоқроқдир. Унинг хушбўй ҳиди мушку анбар ҳидидан кўра хушбўйроқдир. Ҳовузнинг косаларининг сони, само юлдузлари каби кўпдир. Ушбу косалар ила ким ҳовуздан ичса, ҳеч қачон чанқамайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Пайғамбаримиз Муҳамммад солалллоҳу алайҳи ва салламнинг сув тўпланган ҳовузларига умматларидан мўминларигина ича оладилар.
  2. Бу ҳовуздан сув ичган одам, ҳеч қачон чанқамаслик неъматига эришади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди