Сизлар яҳудийлар билан урушиб, ҳатто, тош ҳам: Ҳой мусулмон, орқамда мана бу яҳудий (яшириниб турибди), (кел ва) уни ўлдир!, демагунича Қиёмат қоим бўлмайди...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: "Сизлар яҳудийлар билан урушиб, ҳатто, тош ҳам: Ҳой мусулмон, орқамда мана бу яҳудий (яшириниб турибди), (кел ва) уни ўлдир!, демагунича Қиёмат қоим бўлмайди".
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон ва яҳудийлар бир-бирлари билан урушмагунларича қиёмат қоим бўлмаслигининг хабарини бердилар. Ҳатто, яҳудий одам мусулмонлардан яшириниш учун тошнинг орқасига қочади. Аллоҳ таоло тошга тил беради. Тош мусулмонни чақириб, орқасида яҳудий тургани, келиб уни ўлдириши кераклигини айтади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ таоло билдирганича, келажак ва айрим ғайб ишларидан дарак бермоқдалар. Улар, албатта, содир бўлади.
  2. Охирги замонда мусулмонлар яҳудийлар билан уруш қилиши ва бу Қиёматнинг аломатларидан бири эканлиги.
  3. Ислом динининг Қиёмат кунигача туриши ва бутун динлар устидан ғолиб бўлиши.
  4. Аллоҳ таоло мусулмонларга душманларига қарши ёрдам бериши. Шулардан бири, охирги замонда тошни тилга киргизиши.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди