Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг мўъминларга бўлган лутфи ҳамда кофирларга бўлган адолатини баён қилдилар. Мўминга келадиган бўлсак, қилган яхшиликларининг савоби камаймайди. Аксинча, дунёда қилган тоат-ибодати учун унга яхшилик берилади ва охиратда эса унинг савоби тўлиғи билан берилади. Шу вақтнинг ўзида у барча яхшиликларининг мукофотини фақатгина охиратда ҳам олиши мумкин. Энди кофирга келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло унга бу дунёнинг ўзида қилган яхшиликларининг мукофотини беради. Охиратга кўчганида эса тақдирланадиган биронта мукофоти бўлмайди. Чунки икки дунёда фойда келтирадиган солиҳ амалнинг эгаси мўъмин бўлиши лозимдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Куфр ишлар билан ўлган одамга бирорта амал фойда бермайди.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди