Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир одам Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: "Ё, Расулуллоҳ! Бизлардан биримиз нафсида ёмон васвасани ҳис қилади ва уни тилга олишидан кўра ёниб, кулга айланиши унга севимлироқ бўлади", - деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар.
Sahih/Authentic. - Abu Dawood

Шарҳлаш

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб: "Ё Расулуллоҳ, бировимиз кўнглига оғир келган ишни ҳис қилади. У васвасани тилга олганидан кўра, кулга айланиб кетгани унга севимлироқдир",- деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта такбир айтиб, Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳ таолога ҳамду сано айтдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шайтон, мўъминларни иймондан кофирликка қайтариш учун доимо қулай фурсатни кутишининг баёни.
  2. Шайтоннинг мўъминлар олдида ожизлигининг баёни. Чунки унинг фақатгина васваса қилишга кучи етади холос.
  3. Мўъмин Шайтон васвасаларидан воз кечиб, уларни даф қилиши лозим.
  4. Яхши ёки ҳайратли ёхуд буларга ўхшаш ишларда такбир айтишнинг шариатда бор эканлиги.
  5. Мўмин бошига келган муаммолар ечимини билиш учун, олимдан сураши шариатда бор экани.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди