?Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Маъқил ибн Ясор разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло кимни бошқалар устидан бошчи қилиб қўйса ва шу инсон ўз масъулиятини намунали тарзда бажармаса, уларни алдаса, насиҳат қилмаса ва диний ҳамда дунёвий ҳақларини зое қилса юқорида зикр қилинган жазога сазовор бўлишини хабар бердилар. Бошчилик умумий ёки хос бўлиши мумкин. Умимий бошчилик амирлар мисолида, хос бошчилик эса кишининг уйидаги бошчилигида яққол намоён бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бу таҳдид – Энг катта бошқарувчи ёки унинг ўринбосарларига хос эмас. Балки бошқаларга бошчи бўлган барча инсонлар учундир.
  2. Мусулмонларнинг бирор ишига бошчи бўлган киши, уларга холис бўлиши, омонатни адо қилишга харакат қилиши ва хиёнатдан узоқ бўлиши вожибдир.
  3. Авом халққа ёки хос бирор жойга, катта ёки кичик бошлиқ бўлган инсоннинг масъулияти каттадир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди