?Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қи?...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил».
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким умматнинг бирор ишига бошлиқ бўлган бўлса, у бошлиқлик – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, хоҳ оммавий хоҳ жузъий – сўнгра одамларга машаққат тўғдирса мулойим бўлмаса, унга ҳам шафқат қилмагин, қийинлаштиргин деб дуоибат қилдилар. Ва дуоларида давом этиб ким уларга мулойим бўлиб, ишларини енгиллаштирса, унга ҳам шафқат қилишини ва ишларни осон қилишини сўрадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ким мусулмонларга бошлиқ бўлса, қўлидан келгунча уларга мулойим бўлмоғи лозим.
  2. Жазо амалнинг жинсидандир.
  3. Нима мулойимлик ва нима машаққат эканини Қуръон ва суннат тарозиси ўлчайди.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди