?Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ҳақида хабар бермоқдалар. Агар мусулмон киши бирор яхши амални соғлом ва муқим пайтида қилишга одатланган бўлса, сўнгра касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса ёхуд бошқа бирор узр билан ўша яхши амалини қила олмай қолса, унга шу амалнинг ажри худди соғлом ва муқим вақтида берилгани каби тўлиқ ёзилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги фазлининг кенглиги.
  2. Соғлом ҳолида ва бўш вақтларида фурсатни ғанимат билиб, тоат-ибодатларда тиришқоқ бўлишга тарғиб қилиниши.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди