?Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб, улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм», – дедилар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай ҳолатда нутқ қилиш машаққатсиз, осон, тарозида ажри улуғ ҳамда Раббимиз Раҳмон таоло яхши кўрадиган икки сўз ҳақида хабар бердилар. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм» Бу сўзлар Аллоҳни улуғлик ва камолот билан васфлаш, ҳамда У Зотни ҳар қандай нуқсонлардан поклашни ўз ичига олади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Зикрнинг энг улуғи, Аллоҳни поклаш ва Уни мақташни ўз ичига олган зикрдир.
  2. Аллоҳ раҳматининг кенглиги. У Зот оз амалга ҳам кўп савоб беради.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди