?Дуо ибодатдир

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо ибодатдир», – дедилар ва Аллоҳнинг: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» оятини қироат қилдилар» [Ғофир:60].
Sahih/Authentic. - Ibn Maajah

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда дуо ибодат эканини хабар бермоқдалар. Шунинг учун дуонинг барча тури холис Аллоҳ учун бўлиши керак. Дуо иккига бўлинади. — Сураш ва талаб қилиш дуоси: Дунё ва охиратига манфаатли нарсани ёки бирор хил зарарларни кетказишни сўрашдир. — Ибодат дуоси: У Аллоҳ яхши кўрадиган ва рози бўладиган, зоҳирий ва ботиний сўз ва амаллардир. Ибодат қалб, бадан ёки мол билан бўлади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг ушбу сўзини далил қилдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан ‎‎кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар».

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Дуо ибодатнинг аслидир. Аллоҳдан бошқага сарфлаш жоиз эмасдир.
  2. Дуо ибодатнинг моҳиятини, Аллоҳни бой ва чексиз қудратини ҳамда банда у зотга муҳтож эканини ўз ичига олади.
  3. Аллоҳнинг ибодатини ва унга дуо қилишни ташлаган инсонга қаттиқ ваъид бордир. Аллоҳга дуо қилишни тарк қилган инсонлар жаҳаннамга ҳақир ва хўрланган ҳолда киражаклар.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди