Ҳаё иймондандир

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!», – деганлар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши биродарини кўп ҳаё қилишдан қайтараётганини эшитиб қолдилар. Шунда Пайғамбаримиз унга ҳаё иймондан эканини ва у фақат яхшилик олиб келишини баён қилдилар. Ҳаё чиройли нарсага олиб бориб хуник нарсадан қайтарадиган хулқдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Яхшиликдан тўсадиган хулқ ҳаё дейилмайди. Балки ҳижолатчилик, ожизлик, қўрқоқлик ва заифлик деб аталади.
  2. Аллоҳдан ҳаё, унинг айтганларини қилиш ва қайтарганларидан қайтиш билан бўлади.
  3. Махлуқотлардан ҳаё қилиш, уларни ҳурмат қилиш, ўрнига қўйиш ва одатга тескари нарсаларни қилмаслик демакдир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди