Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.
Hasan Sahih /Sound-Authentic. - At-Tirmidhi

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жаннатга киритадиган энг катта сабабларни баёнлаб бердидар. Улар: Аллоҳдан тақво қилиш ва чиройли хулқ. Аллоҳдан тақво: Аллоҳнинг буюрганларини бажариб, қайтарганларидан қайтиш билан, банда ўзи ва Аллоҳнинг азоби ўртасида тўсиқ қилмоғидир. Чиройли хулқ: очиқ чеҳра бўлиб одамларга яхшилик қилиб, азият бермаслик билан бўлади. Энди дўзахга киргизувчи иккита энг катта сабаб бўлиб, улар: Тил ва фарж. Биринчиси: Ёлғон, ғийбат ва гап ташиш каби маъсиятларга ишлатиладиган тил. Иккинчиси: Зино, ливот ва бошқа маъсият ишларга ишатиладиган фарж.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Жаннатга киритадиган сабаблар баъзиси Аллоҳнинг хаққига тегишли, улардан: тақво. Баъзилари инсонларга тегишли, улардан: чиройли хулқ.
  2. Тилнинг эгасига бўлган хатари ва у инсонларни дўзахга олиб кирадиган сабаблардандир.
  3. Шаҳват ва фаҳш ишларнинг хатари ва улар инсонларни дўзахга олиб кирадиган энг кўп сабаблардандир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди