?Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Раббисига саждада энг яқин бўлишини хабар бердилар. Чунки намоз ўқувчи танасининг энг афзал аъзосини Аллоҳ азза ва жаллага тавозеълик қилиб, бўйсуниб ва ўзини хўр тутиб пешонасини саждагоҳга қўяди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада дуони кўпайтиришга буюрдилар. Шундай қилиб бандада сўз ва феъл билан Аллоҳга ўзини хўр тутиш жамланади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Тоат-ибодатлар бандани Аллохга яқинлаштиради.
  2. Саждада дуони кўпайтиришнинг мустаҳаблиги, чунки сажда дуо ижобат бўладиган ўринлардандир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди