?Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, сийлаий раҳмни боғласин», – дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлиши хурсанд қилса, сийлаий раҳмни боғласин», – дедилар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Қариндошларни зиёрат, ҳурмат ва бошқа яхши ишларни қилиш билан сийлаи раҳм қилишга ундамоқдалар. Албатта, бундай ишларни қилиш ризқнинг кенг ва умрнинг узун бўлишига сабаб бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Раҳм дегани ота-она томонидан бўлган қариндошлардир. Қариндош қанча яқин бўлса, шунча қариндошлик ришталарини боғлашга авлороқ бўлади.
  2. Мукофот ёки жазо амалнинг жинсидандир. Ким қариндошларига яхшилик ва эҳсон қилса, Аллоҳ ҳам унга ризқини кенг ва умрини узун қилиш билан яхшилик қилади.
  3. Сийлаи раҳм ризқнинг мўл-кўл ва умрнинг узун бўлиши учун сабабдир. Баъзилар: «Инсоннинг умри ва ризқи ёзилиб қўйилган, бу ерда барака мақсад қилинмоқда»–деганлар. Яъни умри бўйи бошқалардан фойдалироқ ишларни қилади. Ва баъзилар: «Ҳақийқатдан ҳам умри узаяди ва ризқи кўпаяди» – деганлар, Аллоҳу аълам.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди