?Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Ховла Ансорийя разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг молларини ботил билан ишлатадиган, ҳақлари бўлмаган молдан оладиган инсонлар ҳақида хабар бермоқдалар. Юқорида зикр қилинган ҳукм ҳаром йўл орқали мол дунё тўплаш ва уни нотўғри йўлларга сарф қилишни ҳам ўз ичига олади. Етимларнинг молини ноҳақ йўл ила емоқ, вақф ва омонатга қўйилган нарсаларни инкор қилмоқ ҳамда уларни ноўғри йўл билан олмоқ ҳам шулар жумласидандир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг Қиёматдаги жазоси дўзах эканини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсонларнинг моллари Аллоҳнинг молидир. Аллоҳ баъзи инсонларни шариат кўрсатган йўлга ишлатишлари ва ботил йўлга сарфламасликлари учун уларни шу молга ўринбосар қилиб қўйди. Бу барча волийларни ёки бошқа шу каби мансаб эгаларини ўз ичига олади.
  2. Умумий молга шариат жуда қаттиқ эътибор берган. Ким шу молга бошчилик қилса, Қиёмат куни сарфлаган ва олиб қолган барча молларига ҳисоб-китоб қилинади.
  3. Бу таҳдид остига ўзи ёки бошқанинг молини шарият кўрсатмаган тарзда ишлатган барча инсон киради.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди