?Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳаром қилинган ғийбат нималигини баён қилмоқдалар. Ғийбат бир мусулмоннинг орқасидан ўзи эшитса, ёмон кўрадиган кўринишидаги ёки феъл-атворидаги сифатини гапиришдир. Масалан, ғилай, хиёнаткор, алдоқчи ва шунга ўхшаш ёмон сифатлар билан сифатлаш, агар у сифат унда бўлса ҳам ғийбат ҳисобланади. Агар унда у сифат бўлмаса, ғийбаттан хам баттари бўхтон, яъни кишида йўқ сифатни бор деб туҳмат қилган бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришдаги чиройлик услублари. Масалан, бу хадисда, савол бериш тариқасида ўргатмоқдалар.
  2. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Аллоҳ ва Расули билувчироқдир», – дейишлари, уларнинг чиройлик одобига далолат қилади.
  3. Билмаган нарсасидан сўралган одам: «Аллоҳ билувчироқдир», деб жавоб бериши.
  4. Шариат халқнинг орасидаги биродарчилик ва бошқаларнинг хаққини ҳимоя қилиши.
  5. Ғийбат қилиш ҳаром. Баъзи ўринлар бундан мустаснодир. Улардан: Мазлум ўзидан зулмни даф қилиши учун золимдан ҳаққини олиб берадиган инсонга айтиши ёки оила қуриш, шерикчилик, қўшничилик ва шунга ўхшаш нарсаларда маслаҳатлашиш.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди