?Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар. Улар – ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсаларда адолат қиладиганлардир».
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсада адолат қиладиганлар қиёмат куни олий, баланд ва нурдан яралган минбарларда ўтиришларини хабар бердилар. У минбарлар Рахмон таолонинг ўнг томонидадир ва У Зотнинг икки қўли хам ўнгдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Адолатнинг фазли ва унга тарғиб қилиш.
  2. Адолат – умумий сўз бўлиб, барча бошқарувлар ва одамлар устидан ҳукм қилишни ўз ичига олади, ҳаттоки аёллари, болалари ва бошқа инсонлар ўртасида ҳам адолат қилишликдир.
  3. Адолат қилувчи кимсаларнинг қиёмат кунидаги манзилати.
  4. Қиёмат куни иймон аҳлиниг манзиллари, ўз амалларига яраша фарқ қилади.
  5. Инсонни тоат-ибодатга қизиқтириш даъват услубларидан биридир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди