Ғазабланма!

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унга фойдаси тегадиган нарсани ўргатиб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбаримиз ғазаб қилмасликка буюрдилар. Бунинг маъноси: Уни ғазаблантирадиган нарсалардан четланиши, ғазабланса ўзини ушлаши ҳамда ғазаби уни бировни ўлдиришга, уришга, сўкишга ёки шу каби нарсага олиб бормаслигидир. Бояги киши қайта-қайта яна васият қилишларини сўради, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ғазабланма!» - дейишдан нарига ўтмадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ғазабдан ва унинг сабабларидан четланишлик. Чунки ғазаб ўз ичига барча ёмонликни олгандир. Ундан четланиш эса, барча яхшиликнинг асосидир.
  2. Аллоҳ харом қилган нарса қилинаётганда ғазабланиш Аллоҳ учун ғазабланиш бўлиб, у мақталган ғазабдир.
  3. Эшитувчи бир сўзни муҳим эканини англаб, сақлаб қолиши учун ҳожат тўғилган вақтда қайта-қайта айтишлик.
  4. Олимдан насиҳат сўрашнинг фазилати.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди