?(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, ...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда одамларга қарз берадиган ёки қарзга нарса сотадиган бир киши ҳақида хабар бермоқдалар. Одамлардан унинг қарзини талаб қиладиган хизматкорига шундай дер эди: «Агар қарздор олдига борсанг, унинг қарзини тўлашга имкони бўлмаса, ундан кечиб юбор ёки унга яна муҳлат бер ва қаттиқ талаб қилиб туриб олма ёхуд гарчи камроқ бўлса ҳам, унда борини қабул қил». Бу ишларни Аллоҳ унинг ҳам гуноҳларидан ўтиши ва уни кечиришини умид қилиб қиларди. Сўнгра у вафот этганда, Аллоҳ унинг гуноҳларидан кечди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсонларга яхши муомалада бўлиш, уларни кечириш ва қарзини тўлаш имкони бўлмаганлардан кечиб юбориш Қиёмат кунида банданинг нажот топишининг энг катта сабабларидан ҳисобланади.
  2. Бандаларга яхшилик қилиш, Аллоҳга холис бўлиш ва У Зотнинг раҳматини умид қилиш гуноҳларнинг кечирилиш сабабларидан ҳисобланади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди