?Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда олди-сотди ишларида бағрикенг, сахий, жўмард бўлган кишига Аллоҳдан раҳмат тилаб дуо қилдилар. Шундай экан, нархда қаттиқ туриб олиш билан харидорга танглик қилинмайди, унга чиройли хулқ ила муомалада бўлади. Харидор ҳам сотиб олишда олийжаноб, сахий, жўмард бўлиб, буюмни пастга уриб, нархини тушириб юбормайди. Қарзларини талаб қилганда ҳам олийжаноб, сахий ва жўмард бўлади. Фақир ва муҳтожга қийин қилмайди, балки ундан мулойимлик ва юмшоқлик билан қарзини талаб қилади ва имконисизга муҳлат беради.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Инсонлар орасидаги алоқаларни яхшилайдиган нарсаларга риоя қилиш шариат мақсадларидандир.
  2. Одамлар орасидаги олди-сотди ва шунга ўхшаш муомалаларда олийжаноб хулқларни қўлланишга тарғиб қилиниши.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди