?Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги баъзи ҳақларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақлардан биринчиси: Салом берганда алик олиш. Иккинчиси: Бетоб бўлганни кўргани бориб, холидан хабар олиш. Учинчиси: Вафот этганнинг уйидан жанозаси ўқиладиган жойигача, сўнгра қабристонгача бориб, дафн қилингунча жанозасида қатнашиш. Тўртинчиси: Агар тўйга ёки бошқа бир муносабатга чақирса, ўша жойга бориш. Бешинчиси: Акса урганга ташмит айтиш, яъни акса урган киши ҳамд айтса, унга «ярҳамукаллоҳ» дейиш. Акса урган киши ташмит айтганга «яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум», дейиши.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мусулмонлар орасидаги ҳақларни кучайтиришдаги ва ўрталаридаги биродарлик ва ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашдаги Ислом динининг улуғворлиги.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди