?Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда жаннат ва дўзах инсонга кийиб олган поябзалидан кўра яқинроқ эканини хабар бердилар. Чунки инсон Аллоҳ рози бўладиган бир яхши ишни қилиб жаннатга кириши ёки бир маъсият иш сабабли дўзахга кириши мумкин.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Оз бўлса ҳам яхшиликка тарғиб қилингани, оз бўлса-да ёмонликдан қўрқитилгани.
  2. Мусулмон ҳаёти давомида умид ва қўрқўв ўртасида бўлмоғи, ўз ҳолидан мамнун бўлиб, алданиб қолмасдан ҳар доим Аллоҳдан ҳақ узра собитқадам қилмоғини сўраши лозимлиги.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди