?Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон киши уларга эътибор берса, жаннат киришини кафолатлайдиган икки иш ҳақида хабар бермоқдалар. Биринчиси: Аллоҳ таолони ғазаблантирадиган сўзлардан тилни тийиш. Иккинчиси: Жинсий аъзони фаҳш(зино)дан сақлаш. Чунки кўп гуноҳ ишларга мана шу икки аъзо сабабли тушиб қолинади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Тилни ва жинсий аъзони сақлаш, кишини жаннатга олиб кирадиган йўллардан биридир.
  2. Тил ва жинсий аъзо алоҳида таъкидланишига сабаб шуки, бу икки аъзо дунё ва охиратда инсоннинг бошига келадиган балоларнинг масдари – асосий сабабидир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди