?Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Миқдом ибн Маъдий Кариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар».
Sahih/Authentic. - At-Tirmidhi

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мўминларнинг бир-бирларига бўлган алоқаларини кучайтирадиган ва улар орасида муҳаббатни ёядиган сабаблардан бирини баён қилмоқдалар. Шунга кўра, бир киши биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйиши керак.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Дунёвий манфаатни кўзламасдан, холис Аллоҳ учун яхши кўришнинг фазилати.
  2. Ораларидаги муҳаббат ва дўстлик кучайиши учун биродарига уни Аллоҳ учун яхши кўришини хабар бериш мустаҳаб амалдир.
  3. Мўминлар орасида меҳр-муҳаббатнинг ёйилиши Аллоҳ йўлидаги биродарликни кучайтиради ҳамда жамиятни парокандалик ва бўлинишдан сақлайди.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди