?Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Жундуб ибн Абдуллоҳ Қосрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди. Чунки, У Зот кимдан Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилса, топади. Кейин уни юзтубан қилиб жаҳаннам оловига улоқтиради», – дедилар.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлиши, ундан (ёмон нарсаларни) даф қилиши ва унга ёрдам беришини хабар бердилар. Сўнгра бу аҳдни бузишдан қайтардилар. Бомдод намозини тарк қилиш ёки ўқиган инсонга зарар бериб душманлик қилиш билан аҳдни бузган бўлади. Ким шу ишни қилса, бу ҳимояни бузибди ва қаттиқ таҳдидга йўлиқибди. Кимни Аллоҳ ушлайман деса, ушлайди, сўнгра дўзахга юзи билан ирғитади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Бомдод намозининг фазли ва аҳамиятининг баёни.
  2. Бомдод намозини ўқиган инсонга ёмонлик қилишдан қаттиқ қайтариқ.
  3. Аллоҳ солиҳ бандалирига ёмонлик қиладиганлардан қасос олади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди