?Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлганларни сўкиш ва обрўларини тўкиш ҳаром ва ёмон хулқ эканини хабар бердилар. Чунки улар солиҳ ёки ёмон амалларининг мукофот ёки жазосига етдилар ва шу билан бирга бу сўкиш уларга етмаслигини, балки тирикларга азият беришини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳадис ўлганларни сўкиш ҳаром эканлигига далилдир.
  2. Ўлганларни сўкишни тарк этиш ва тирикларнинг ҳис туйғусини риоя қилиш, халқ ичидаги ўзаро душманлик ва ёмон кўришдан сақлайди.
  3. Ўликларни сўкишдан қайтаришнинг ҳикмати шуки: улар қилган амалларининг жазоси ёки мукофотига етиб бўлдилар. Сўкиш фақат уларнин яқинларига зарар беради холос.
  4. Инсон фойдасиз бўлган ишни айтмаслиги лозим.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди