?Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Жаброил алайхиссалом қўшнига яхшилик қилишга, унинг хаққини сақлашга, азият берса, сабр қилишга қайта-қайта буюраверганларидан, яқинда ўлганидан кейин меросидан ҳам улуш берилиши тўғрисида вахий тушса керак деб ўйлаб қолганларини хабар бермоқдалар. Қўшни - мусулмонми, кофирми, қариндошми, қариндош эмасми фарқи йўқ, ҳовлиси яқин бўлган барча қўшнидир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қўшнининг хаққи улуғ ва унга инсон риоя қилмоғи лозимдир.
  2. Қайта-қайта қўшни ҳақида васият қилиниши, унинг ҳурматини жойига қўйиш, яхшилик қилиш, яхши кўриш, ундан зарарни даф қилиш, касал бўлса зиёрат қилиш, хурсандчилигига шерик бўлиш ва мусибат вақтида таъзия билдириш каби ишларни тақозо қилади.
  3. Қўшнининг эшиги яқин бўлгани сари, унинг ҳаққи ошиб бораваради.
  4. Қўшнига яхшилик қилиш ва унга ёмонлик қилишдан қайтариш каби халқни ислоҳ қилувчи нарсаларга ҳам эътибор бериши, шариатнинг комиллигига далолат қилади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди