?Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда силаи раҳм ва қариндошларга яхшилик қилишда комил инсон — яхшилик муқобилида яхшилик қиладиган киши эмас, балки қариндошлари ундан қариндошчилик алоқасини узсалар-да боғлаган ва ёмонлик қилсалар-да уларга яхшилик билан жавоб қайтарган киши силаи раҳм қилишда ҳақиқий комил инсон эканини хабар бердилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Шариатга биноан силаи раҳм — қилганга яраша жавоб қайтариш, саломга яраша алик олиш эмас, балки қариндошчиликни сиздан узганларга уни боғлашингиз, сизга зулм қилганларини кечиришингиз, сизга бермаганларига беришингиздир.
  2. Силаи раҳм қариндошларга яхшилик улашиш, мол-дунё билан ёрдам бериш, ҳақларига дуо қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, қўлдан келгунча улардан ёмонликларни даф этиш ва шу кабилар билан бўлади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди