?Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бир кеча-кундузда ўқиладиган беш маҳал фарз намозлар, ҳар ҳафтада ўқиладиган жума намози ва ҳар йил тутиладиган Рамазон рўзаси, ўз ораларидаги кичик гуноҳларга - катта гуноҳлардан четланиш шарти билан - каффорат бўлишини хабар бермоқдалар. Зино ва ароқ ичиш каби катта гуноҳларга келсак, тавба қилмагунича кечирилмайди.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Гуноҳларнинг каттаси ва кичиги бўлиши.
  2. Кичик гуноҳлар кечирилиши учун катта гуноҳлардан четланиш шартлиги.
  3. Кабоир (катта гуноҳлар) — дунёда унга бирор ҳад жазоси белгиланган ёки охиратда азоб ёки ғазабга учраши, уни қилувчи таҳдид этилгани ёки унга лаънат айтилгани ҳақида ваъид келган гуноҳлардир. Масалан, зино қилиш ва ароқ ичиш.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди