?Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилса-ю, унда шаҳвоний нарсалардан, яъни аёлини ўпиш ва қучоқлаш каби жимоъ ва унга олиб борадиган ишларни қилмаса, шунингдек, беҳаё сўзларни сўзламаса ҳамда гуноҳ ва маъсиятларни қилиш билан фосиқлик қилмаса, ҳаждан гўдак гуноҳлардан саломат ҳолда туғилгани каби гуноҳлари мағфират қилиниб қайтишини баён қилмоқдалар. Эҳромнинг қайтариқларини қилиш ҳам фосиқлик қилиш жумласидандир. Агар кимда-ким мана шу амаллардан четланиб, ҳаж ибодатини қилса, юқорида зикр қилинган фазилатга эришади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аслида барча ҳолатларда фисқу фужур ишларни қилиш қайтарилган бўлса-да, ҳаж ибодатининг улуғлиги сабабли ҳажда бу қайтариқ янада таъкидланмоқда.
  2. Инсон гуноҳлардан пок ҳолда туғилади ҳамда у бошқаларнинг гуноҳлари учун жавоб бермайди.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди