Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло еру осмонларни яратишидан эллик минг йил аввал лавҳул-Маҳфузга халойиқларнинг ҳаётию ўлими ва ризқи ҳақида батафсил ёзиб қўйгани ва бу тақдирлар Аллоҳ ҳукм қилгандай жорий бўлиши ҳақида хабар бермоқдалар. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг қазоси (ҳукми) ва тақдири билан амалга ошади. Банданинг ёнидан хато қилиб ўтиб кетган нарса (аслида) тегиши керак эмас эди! Қандай мусибатга учраган бўлса, у ундан адашиши (тегмасдан ўтиб кетиши) мумкин эмас эди!

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қазо ва тақдирга иймон келтиришнинг фарзлиги.
  2. Тақдир (қадар) - Аллоҳ таолонинг барча нарсани билиши, ёзиши, хоҳлаши ва шу нарсаларни яратиши, демакдир.
  3. "Халойиқнинг тақдирлари еру осмонлар яратилишидан илгари ёзиб қўйилганлигига" иймон келтириш, Аллоҳга таслим бўлиш ва унинг тақдиридан рози бўлиш самарасини беради.
  4. Аллоҳнинг арши, еру осмонлар яратилишидан илгари сув юзасида бўлган.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди