Шарҳлаш
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи тозалик таҳорат ва ғусл ила бўлишлигини хабар бермоқдалар. Тозалик намознинг шартларидан биридир. "Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд айтиш) - тарозини тўлдиради". "Алҳамдулиллаҳ" Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш ва Аллоҳ таолони камолот сифатлари билан сифатлашдир. Қиёмат кунида тарозида тортилганида, уни тўлдириб юборади. "Аллоҳ таолони суюш ва эъзозлаш ила буюклигига лойиқ мукаммал сифатлари билан тавсифлаш, ҳамда барча нуқсону камчиликлардан поклаш" маъносидаги "Субҳоналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ" жумлалари осмонлар ва Ер оралиғини тўлдиради. "Намоз - нурдир" жумласи, намоз банданинг қалби, юзи, қабри ва маҳшаргоҳида нур эканлигининг ифодасидир". "Садақа - ҳужжатдир" жумласи, мўъмин иймонининг садоқатига, унинг вақти келганида садақа қилмайдиган мунофиқдан фарқли инсон эканлигига далилдир. "Сабр - ёғду(дир)". Сабр – нафсни жиззакилик ва ғазабдан сақлашдир. Ва бу сабрдан қуёш нуридек, ҳарорат ва куйдириш ҳосил бўладиган нур пайдо бўлади. Чунки сабр қилиш қийин, осон иш эмас. У нафс билан курашиш ва уни интилган нарсасидан тийишга муҳтождир.
Шндагина сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр - Аллоҳ таолога итоат этишда , гуноҳларидан тийилишда сабр қилиш ва дунёнинг анвойи турдаги машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.