Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллолҳу алайҳи ва салламдан: "Нима дейсиз, агар фарз қилинган (беш вақт) намозларни ўқисам, рамазон (ойи) рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб ҳисобласам, жаннатга кираманми?!", - деб сўраган одамга: "Ҳа",- деб жавоб бердилар. Ҳалиги одам: "Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бунга заррача нарсани қўшмайман!",- деди.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз қилинган беш вақт намозни ўқиб, унга биронта нафл намозни қўшимча қилмасада, рамазон ойи рўзасини тутиб, бошқа нафл рўзаларни тутмаса-да, (Аллоҳ ҳалол қилган) барча нарсани ҳалол, ҳаром қилган нарсани эса ҳаром дея эътиқод қилган кишининг жаннатга киришини баён қилмоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Мусулмоннинг фарз ибодатларни қилишга интилиши ва ҳаром нарсаларни тарк қилишдан бўлган мақсади жаннатга киришдир.
  2. Ҳалол ишларни қилишликнинг муҳимлиги ва уни ҳалол дея эътиқод қилишлик. Ҳаром ишларни қилмаслик ва ҳаром деб эътиқод қилишлик.
  3. Фарз амалларни бажариш ва ҳаром нарсалардан воз кечиш - жаннатга кириш омилларидандир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди