Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач ёмон ишларни қилган бўлса, жоҳилият вақтидаги ва мусулмонлик давридаги ёмон ишлари учун ҳам жазоланади", - деб жавоб бердилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Бир одам: "Ё, Расулуллоҳ! Биз жоҳилият даврида қилган гуноҳларимиз эвазига жазо оламизми?!",- деб савол берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач ёмон ишларни қилган бўлса, жоҳилият вақтидаги ва мусулмонлик давридаги ёмон ишлари учун ҳам жазоланади", - деб жавоб бердилар.
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динига киришнинг аҳамиятини баёнлаб бермоқдалар. Ким Ислом динига кириб, самимий бўлиб, содиқ қолса, жоҳилият даврида қилган гуноҳларидан сўралмайди. Мусулмон бўлгач, мунофиқлик қилган ёки Ислом динидан чиққан муртад бўлиб кетадиган бўлса, кофирлик ва мусулмонлик даврида қилган гуноҳлари ҳақида сўралади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Саҳобаи киромларнинг Аллоҳ таолонинг розилигига эришишга бўлган эътиборлари ва жоҳилият даврида қўл урган гуноҳларининг оқибатидан қаттиқ қўрқишлари.
  2. Ислом динида собит туришга ундашлик.
  3. Ислом динига киришнинг фазилати ва ислом барча гуноҳларни ўчиришлиги.
  4. Муртад ва мунофиқ жоҳилият даврида қилган барча қилмишлари ва мусулмон бўлгач, қилган гуноҳлари учун ҳисоб-китоб қилинишлиги.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди