?Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло сизларнинг кўринишингизга ҳам, бойлигингизга ҳам қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»,— дедилар.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ бандаларнинг ташқи кўринишларига (чиройликми хунукми, каттами кичикми, касалми соғми) қарамаслигини баён қилдилар. ва шу билан бирга бойликларига ҳам (кўпми озми) қарамаслигини баён қилдилар. Яъни, Аллоҳ бандани бу нарсалар учун ҳисоб китоб қилмайди. Нега сен фалончидан бой бўлмадинг нега сен чиройлироқ бўлмадинг демайди. Балки, инсонларнинг қалбларида – тақво, яқийн ва холислик борми ёки риё ва сумъа борми – шу нарсаларга қарайди. Уларнинг амалларига қарайди – тўғрими хатоми – сўнгра шунга қараб мукофот ёки жазо беради.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Қалбни ислоҳ қилишга эътибор беришлик ва уни барча ёмон нарсалардан тозаламоқ.
  2. Қалб ихлос ила, амал эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ила ислоҳ бўлади. Аллоҳ таоло эътиборга оладиган нарса шу иккисидир.
  3. Инсон моли, чиройи, жисми ва шу дунё матолари ила мағрурланмаслиги лозим.
  4. Ички кўринишига эмас, балки фақат ташқи кўринишига эътибор беришдан огоҳлантириш.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди