Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра уларни (у ишларнинг қай бири яхши-ёмонлигини) баён қилди. Ким бир яхшиликни қилишга қасд қилса-ю, лекин уни бажармаса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида тўлиқ савоб ёзади. Агар (аввал) қасд ...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабб азза ва жалладан ривоят қилиб шундай дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра уларни (у ишларнинг қай бири яхши-ёмонлигини) баён қилди. Ким бир яхшиликни қилишга қасд қилса-ю, лекин уни бажармаса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида тўлиқ савоб ёзади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Агар (киши) бир гуноҳ-ёмонликка қасд қилиб, кейин унга қўл урмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида тўлиқ савоб деб ёзади. Агар унга (гуноҳга) қасд қилиб туриб, кейин қилса, Аллоҳ уни битта гуноҳ деб ёзади».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни белгилаб қўйганини ва фаришталарга қандай ёзишни баён қилганини хабар бермоқдалар. Ким яхшилик қилишга азму қарор қилса, у яхши ишни қилмаса ҳам, унга битта ҳасанот ёзилади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Савоблар зиёда бўлиши инсоннинг қалбидаги ихлосга ва у яхшилиги қанча одамга манфаати тегишига қараб бўлади. Кимда ким гуноҳ иш қилишга азму қарор қилса, сўнгра Аллоҳ учун тарк қилса битта ҳасанот ёзилади. Энди, агар бошқа ишлар билан машғул бўлиб ташлаб қўйса, ҳеч нарса ёзилмайди. Ким ожизлигидан қила олмаса, унга нийяти ёзилади. Агар ёмон ишни қилса, битта гуноҳ ёзилади.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳ таолонинг бу умматга бўлган улуғ фазли, яхши ишларга бир неча баробар кўп савоб ёзилиши ва ёмон ишларга бир неча баробар кўп гуноҳ ёзилмаслиги.
  2. Амал қилаётганда ниятнинг аҳамияти ва таъсири.
  3. Ким бир яхши ишни қилишни мақсад қилса-ю, лекин қила олмаса, Аллоҳ унга битта ҳасанот ёзади. Бу эса Аллоҳнинг лутфи ва эҳсонига далолат қилади.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди