?Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айдилар».
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда динлари ва дунёларида, сўз ва амалларида илмсиз суратда ғулувга кетиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариат доирасида чиқиб кетувчи муташаддид кимсалар ҳалокатга учрагани ва зиён кўргани ҳақида хабар бермоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Ҳар қандай ишда қийинчилик ва машаққат туғдиришнинг ҳаромлиги ҳамда ҳар бир ишда, айниқса, ибодатларда ва солиҳ кишиларни улуғлашда бундан четланишга тарғиб қилингани.
  2. Ибодатни ва бошқа амалларни мукаммал адо этишга интилиш яхши нарса, лекин бу шариатга мувофиқ бўлмоғи лозим.
  3. Муҳим ишни таъкидлашнинг мустаҳаблиги. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур жумлани уч марта такрорладилар.
  4. Ислом динининг бағрикенглиги ва енгиллиги.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди