?Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим: «Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда насронийлар Ийсо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби мақтовда ва васфлашда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан қайтардилар. Расулуллоҳни Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлар ва феъллар билан сифатлаш, у зотга ғайбни билишни нисбатлаш, дуо қилишда у зотни Аллоҳга шерик қилиш кабилар шу жумладандир. Сўнгра Пайғамбаримиз ўзларини Аллоҳнинг бандаларидан бири эканларини баён қилиб, «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», дейишимизга буюрдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Улуғлаш ва мақташда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан огоҳлантирилиши. Чунки бу нарса ширкка олиб боради.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарса бу умматда содир бўлди. Бир тоифа мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан, бир тоифаси аҳли байтга нисбатан ва яна бир тоифаси авлиёларга нисбатан ғулув кетиб, ширкка тушдилар.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бандаси бўлиб, рубубият хусусиятларидан бирор нарсанинг ўзларига қилиниши мумкин эмаслигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг бандаси” деб сифатладилар.
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло томонидан юборилган расул бўлиб, уни тасдиқлаш ва унга эргашиш вожиблигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг Расули” деб сифатладилар.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди