Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Жундаб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу Бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!» дедилар».
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг наздидаги мақомларини ва Иброҳим алайҳиссалом эришгани каби муҳаббатнинг энг улуғ даражасига етганларини хабар бермоқдалар. Шунинг учун Аллоҳдан бошқани халил тутинишни инкор қилдилар. Чунки у зотнинг қалблари Аллоҳнинг муҳаббати, улуғлаши ва маърифатига лиқ тўлган бўлиб, унга Аллоҳдан бошқасига бўлган муҳаббат сиғмас эди. Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлардан бирортасини халил тутганларида, Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан халил тутинган бўлар эдилар. Сўнгра муҳаббатда яҳудий ва насронийларнинг қилмишлари каби рухсат берилган ҳаддан ошишдан қайтардилар. Улар пайғамбарлари ва солиҳ кишиларининг қабрларини Аллоҳни қўйиб, ибодат қилинадиган ширкий олиҳаларга айлантиришди ва уларнинг қабрларини масжид ва сайлгоҳ қилиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини уларнинг қилмишлари сингари иш қилишдан қайтардилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг фазилати. У киши саҳобаларнинг энг афзали ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин халифаликка энг муносиб инсондир.
  2. Қабрлар устига масжидлар қуриш ўтган умматларнинг мункар ишларидандир.
  3. Қабрларни уларнинг олдида ёки уларга қараб намоз ўқиладиган, устларига масжидлар ва сағаналар қуриладиган ибодат қилиш ўринлари қилиб олишдан қайтарилгани. Чунки бу ширкка тушиб қолишга сабаб бўлади.
  4. Оламдан ўтган солиҳ инсонлар хусусида ғулув кетишдан эҳтиёт бўлиш. Чунки бу инсонни ширкка олиб боради.
  5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарсаларнинг хатарли оқибатини билиш. Шунинг учун Расулуллоҳ вафот этишларидан беш кун олдин бу масалада ҳушёр бўлишга чақирганлар.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди