?Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма!

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, қабримни (ибодат қилинадиган) бир бут ҳолига келтирма! Аллоҳ пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмни лаънатлади», дедилар».
Sahih/Authentic. - Ahmad

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўз қабрларини одамлар улуғлаб сиғинадиган ва унга қараб сажда қиладиган бут каби қилмаслигини сўрадилар. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло пайғамбарлари қабрини масжид қилиб олган инсонларни Ўз раҳматидан маҳрум қилгани ва узоқлаштирганини хабар бердилар. Чунки қабрларни масжид қилиб олиш, қабрларга ибодат қилишга ва уни жоиз деган эътиқодга олиб барадиган йўлдир.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Пайғамбарлар ва солиҳларнинг қабрларига нисбатан шариат белгилаган ҳаддан ошиш, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишга олиб борур. Ширкка олиб борувчи йўллардан эса эҳтиёт бўлиш вожибдир.
  2. Қабрдаги инсон Аллоҳга қанча яқин бўлса ҳам, қабр олдида ибодат қилиш ёки уни улуғлаб зиёрат қилиш жоиз эмас.
  3. Қабрлар устига масжид қуриш ҳаром қилинган ишдир.
  4. Масжид қабр устига қурилмаган бўлса ҳам, қабрлар олдида намоз ўқиш ҳаромдир. Магар жанозаси ўқилмаган маййитнинг жаноза намозини қабрлар олдида ўқиш жоиз.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди