Унутмангларки, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса, Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Миқдом ибн Маъдийкариб разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Унутмангларки, шояд ўз сўрисида суяниб ўтирган одамга мендан битта ҳадис етиб борса, Биз билан сизларнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол деб кўрган бўлсак, ўша - ҳалолдир. Нимани ҳаром деб топган бўлсак, ўша - ҳаромдир",- дер. Ҳолбуки, Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарса Аллоҳ ҳаром қилганидекдир".
Sahih/Authentic. - Ibn Maajah

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишидан бир ҳадис етиб келса, тўшагида оғанаб олиб: «Орамиздаги барча ишларни ҳал қилиб бергувчи нарса - Қуръони каримдир. Унда кўрган ҳалол нарсаларга амал қиламиз, ҳаром нарсалардан эса узоқ турамиз», - деб айтадиган инсонлар замонининг яқинлашганидан дарак бермоқдалар. Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз суннатларида ҳаром қилган ёки таъқиқлаган барча нарсанинг ҳукми Аллоҳ таолонинг китобидаги ҳукмига тенг эканлигини ва у киши Роббиларидан етказгувчи (элчи) эканликларини очиқладилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Суннатни ҳам Қуръон улуғлангани каби улуғлаш ва унга амал қилинганидек амал қилишлик.
  2. Пайғамбарга итоат қилиш - Аллоҳ таолога итоат демакдир, пайғамбарга осий бўлиш - Аллоҳ таолога осийлик, демакдир.
  3. Суннат ҳам ҳужжат эканлиги, ҳамда суннатни рад қилиб, инкор қилганларга раддиядир.
  4. Суннатдан воз кечиб, Қуръонгагина чекланишни даъво қилган кимса, Қуръондан ҳам суннатдан ҳам воз кечгандир ва "Қуръонгагина эргашамиз" деган даъвоси ёлғон эканлиги.
  5. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбарликларининг далилларидан: бу ҳодисанинг яқин кунларда бўлиши ҳақида дарак беришлари ва ҳақиқатан бўлиб ўтганлигидир.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди