?Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар. Бану Исроил ҳақида сўзлайверинглар, танглик йўқ. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», дедилар».
Sahih/Authentic. - Al-Bukhari

Шарҳлаш

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотдан нақл қилинган Қуръон ёки Суннат илмини, гарчи битта оят ёки битта ҳадис каби оз бўлса ҳам, етказишга буюрмоқдалар. Лекин етказаётган ёки даъват қилаётган илмни яхши билиши шартдир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бану Исроил ва уларнинг қиссалари ҳақида шариатимизга зид бўлмаган жойларини баён қилиш мумкинлигини хабар бердилар. Сўнгра ўзларига нисбатан ёлғон тўқишдан огоҳлантириб, кимки у зотга нисбатан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой олишини айтдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Аллоҳнинг шариатини етказишга тарғиб қилиниши. Киши ёдлаган ва ўрганган нарсаларини, гарчи оз бўлса ҳам, бошқаларга етказиши лозим.
  2. Аллоҳга тўғри ибодат қилиш ва динни тўғри етказиш учун шаръий илмларни ўрганиш вожиблиги.
  3. Ҳадисдаги қаттиқ таҳдидга кириб қолмаслик учун эшитган ёки ўрганган ҳар бир ҳадисни бошқаларга етказиш ёки тарқатишдан олдин унинг саҳиҳлигига (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид эканига) ишонч ҳосил қилиш лозимлиги.
  4. Ёлғон гапириб қўймаслик учун сўзлаганда ростгўй бўлишга ва ҳадис ривоят қилишда эҳтиёт бўлишга тарғиб қилингани. Хоссатан, Аллоҳнинг шариати ҳақида сўз борганда қаттиқроқ эътибор бериш лозим.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди