Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенг...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: " Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: (Буни) Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!,- деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу аалйҳи ва саллам: "Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар.
Sahih/Authentic. - Muslim

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан Қуръондаги энг улуғ оят ҳақида сўрадилар. Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу бир оз тараддуд қилган бўлсаларда, охири унинг Оятул курсий эканини айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у айтган гапни тасдиқлаб, билим ва ҳикматга тўлишига ишора ўлароқ, Убай разияллоҳу анҳунинг кўксига уриб қўйдилар. Сўнгра, бу билимни қўлга киритишини осон қилиши учун, Аллоҳ таолога дуо қилдилар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳунинг улуғ фазилатлари..
  2. Оятул курсий, Қуръон Каримдаги энг улуғ оятдир. Шу боис, уни ёд олиш, унинг маънолари ҳақида тафаккур қилиш ва унга амал қилиш лозим.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди