?Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади...

Scan the qr code to link to this page

Ҳадис
Шарҳлаш
Таржималарни кўрсатиш
Ҳадиснинг фойдалари
Туркумлар
Яна...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади».
Hasan/Sound. - Abu Dawood

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобини ёдлаб, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилган ва жаннатга кирган қорига: "Қуръонни ўқи ва шу ўқишинг билан жаннатнинг (юқори) даражаларига кўтарил! Қуръонни, дунё ҳаётида шошилмай ва чиройли тиловат қилганингдек, тартил билан ўқи! Чунки, сенинг тураржойинг охирги оятни қаерда ўқисанг ўша ердир"-, дейилишидан хабар бермоқдалар.

Ҳадиснинг фойдалари

  1. Амаллар шакл ва миқдорига мувофиқ мукофотланади.
  2. Қуръонни тиловат қилиш, уни ўқишга моҳир бўлиш, Қуръонни ёд олиш ва унинг оятлари ҳақида тафаккур қилиш ҳамда унга амал қилишга тарғиб.
  3. Жаннатдаги манзил ва даражалар хилма-хилдир. (Боамал) қорилар жаннатнинг энг баланд қаватларидан жой оладилар.

Туркумлар

Жўнатиш муваффақиятли амалга оширилди